“Votum Rating” МЧЖ ва GRANDPR коммуникация агентлиги Тошкент шаҳрининг “Лабзак” маҳалласи аҳолисига 30 декабрь куни соат 15:00 да HYATT меҳмонхонасининг “Фарғона” залида (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1А) Лабзак кўчаси, 12/2 манзилида кўп функцияли турар-жой мажмуасини қуриш масаласи бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳақида маълум қилади.
Эшитувда қатнашишни истаган барча маҳалла аҳолиси, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Эшитув давомида иштирокчилар лойиҳага ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўладилар. Билдирилган фикрлар жамланиб, лойиҳа муаллифларига ҳамда тегишли давлат идораларига юборилади.