Тошкентдаги ТОП 100 ресторанлар
Рестораторлар орасида, гастрономик маданият – ўз миллий ошхонаси кучли жиҳати ҳисобланмайдиган давлатларда кўпроқ равнақ топади, деган тушунча юради.
Бу гўё парадоксдек туюлади, лекин унинг мутлақо мантиқий изоҳи бор: маҳаллий таомга бўлган ҳаддан зиёд эҳтиром бошқа услуб ва йўналишларнинг талабгир бўлишига кам имкон қолдиради.
Тошкент, Марказий Осиёнинг энг тараққий этган мегаполисларидан бири сифатида, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг кўп асрлик анъаналари ва турфа хил ақл бовар қилмас иншоотларга эга замонавий шаҳарлар соҳиби ҳамдир. Бу ерда ўзбек ошхонасининг довруғини кўтарувчи бутун дунёдан таъм ва ифорларнинг ўзаро мужассамлашуви дунёга келган. Бу ўзаро алоқалар, маданиятлар тотувлигига янги қарашни очиб берувчи ва изланиш талаб қиладиган маҳаллий феномен.
Тошкентдаги энг яхши муассасаларнинг биринчи босма каталогини яратиш ғояси шундай пайдо бўлди. Лойиҳа устида ишлаш жараёнида ғоят завқли ҳайрат ҳисси тарк этмади. Рестораторларнинг ўткир тафаккуридаги қанчадан қанча оригинал фикрлар, бенуқсон таъм, ўринли ва ғайриоддий қарорлар, мардонавор талқинлар ва дадил ҳаракатлар! Гастрономиянинг ҳақиқий мусаввирлари! “Икки кишилик вокзал” фильмидаги машҳур саҳнага кўра, ресторан – шаҳарнинг ташриф қоғози. Шундай экан, Тошкентда бундай ташриф қоғозлари сон-саноқсиз. Бироқ, “Ботир қийинни енгар, номард бўйинни” деганларидек: VOTUM RATING ва Chase Group коммуникация агентлиги буни амалга оширишга ҳаракат қилишди. Қўлингизда ушбу 128 саҳифали тўлдирилган “ташриф қоғози” — шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун ўта муҳим бўлган қимматли йўриқнома.