Flat Preloader Icon

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтингида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биринчи ўринни эгаллади

21.04.2024 - 15:10
Муаллиф:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизматлари раҳбарларининг 2023-йилдаги рейтингини эълон қилди.

131 нафар матбуот котибининг, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимларининг очиқликни таъминлаш борасидаги фаолияти баҳоланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таҳлилчилари 2019-йилга нисбатан матбуот котиблари самарадорлиги сезиларли даражада ошганини қайд этишди. 29 нафар матбуот котиби амалга оширилган ишларни юқори даражада кўрсатди. 59 киши ўртача натижаларга эришди, 39 киши қониқарли натижаларга эришди. 4 нафар мутахассиснинг фаолияти эса паст деб баҳоланган.

Йил якунлари бўйича вазирликлар ўртасида «олтин» рейтинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматига насиб этди. «Кумуш» мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, «бронза» эса рақамли технологиялар вазирлигига насиб этди.

Юқори натижаларга эришган вазирликларнинг етакчи 8 та матбуот хизмати қуйидагилардан иборат:

  1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
  2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
  3. Рақамли технологиялар вазирлиги
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  5. Адлия вазирлиги
  6. Ички ишлар вазирлиги
  7. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
  8. Транспорт вазирлиги

Читать