Махфийлик сиёсати
Ушбу Шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва шахсий маълумотлар махфийлигини таъминлаш соҳасидаги сиёсат (кейинги ўринларда – Сиёсат) Votum.uz манзили бўйича интернет тармоғидаги сайтда жойлаштирилган (кейинги ўринларда – Нашр) ҳамда ўқувчилар ва Нашрнинг бошқа фойдаланувчилари Нашр, унинг хизматлари, дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш чоғида олишлари мумкин бўлган барча ахборотга нисбатан қўлланилади.
Нашр хизматларидан фойдаланиш Фойдаланувчининг ушбу Сиёсат ҳамда унда кўрсатилган шахсий маълумотларни қайта ишлаш шартларига сўзсиз розилигини билдиради; ушбу шартлардан норози бўлган Фойдаланувчи Нашр хизматларидан фойдаланишдан тийилиши лозим.
- Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Сиёсат доирасида Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига қуйидагилар киради:
1.1.1. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтишда (ҳисоб қайдини яратишда) ёки Нашрдан фойдаланиш жараёнида мустақил равишда тақдим этадиган ўзига тегишли ахборот, жумладан Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари.
1.1.2. Нашр маъмурияти умумий тартибда фойдаланувчилар томонидан тақдим этиладиган шахсий маълумотлар ҳаққонийлигини текширмайди ва уларнинг амалда эканлигини назорат қилмайди. Бироқ, Нашр маъмурияти фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш шаклида таклиф қилинадиган саволлар бўйича ишончли ва етарлича шахсий маълумотларни тақдим этишидан келиб чиқади ҳамда ушбу маълумотларни долзарб ҳолатда сақлайди. Ҳаққоний бўлмаган ахборот узатилиши хавфи уни тақдим қилган фойдаланувчи зиммасига юкланади.
1.1.3. Ушбу Махфийлик сиёсати фақат Votum.uz Нашрига нисбатан қўлланилади. Votum.uz Нашри Фойдаланувчи ушбу Нашр саҳифаларида мавжуд ҳаволалар бўйича ўтиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг сайтларини назорат қилмайди ва улар учун жавобгар саналмайди. - Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш мақсадлари
2.1. Нашр шахсий маълумотларни қуйидаги мақсадларда тўплайди ва сақлайди:
2.2.1. Рўйхатдан штган Фойдаланувчи Нашрнинг барча мавжуд хизматларидан фойдаланиши учун уни идентификация қилиш.
2.2.2. Фойдаланувчига Нашрнинг шахсийлаштирилган ресурсларидан фойдаланиш имконини тақдим қилиш.
2.2.3. Фойдаланувчи билан қайта алоқани йўлга қўйиш, жумладан Нашрдан фойдаланиш билан боғлиқ хабарлар, сўровларни юбориш, Фойдаланувчининг сўровлари ва талабномаларини қайта ишлаш.
2.2.4. Нашр билан ишлаш сифатини, ундан фойдаланиш қулайлигини яхшилаш, янги хизмат ва сервисларни ишлаб чиқиш.
2.2.5. Реклама фаолиятини амалга ошириш. - Фойдаланувчиларнинг тўпланадиган шахсий маълумотлари
3.1. Фойдаланувчини авторизациялаш ва у билан қайта алоқани сақлаш имкониятини таъминлайдиган шахсий маълумотлар тўпланади.
3.1.1. Нашр Фойдаланувчи розилиги билан қуйидаги маълумотларни олади:
Электрон почта манзили;
Исм ва Фамилия.
Айрим маълумотлар Фойдаланувчи қурилмасида ўрнатилган дастурий таъминот ёрдамида улардан фойдаланиш жараёнида автоматик тарзда Нашр сервисларига узатилади, жумладан:
IP-манзил;
cookie файллари маълумотлари;
Фойдаланувчи браузери ҳақидаги маълумот (ёки Нашр ресурсларидан фойдаланишни таъминлайдиган бошқа дастур);
Фойдаланувчи томонидан ишлатиладиган қурилма ва дастурий таъминотнинг техник тавсифлари;
Нашр ресурсларидан фойдаланиш санаси ва вақти;
сўралган саҳифаларнинг манзиллари. - Олинган шахсий маълумотдан фойдаланиш
4.1. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотлар Нашр ресурсларида авторизациядан ўтиш ҳамда Фойдаланувчи билан, жумладан хабарларни жўнатиш учун қайта алоқани амалга ошириш мақсадида қўлланилади. - Фойдаланувчи шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва учинчи шахсларга тақдим қилиш шартлари
5.1. Нашр ўзининг ички регламентларига мувофиқ Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини сақлайди.
5.2. Фойдаланувчи шахсий маълумотлари махфий сақланади, бундан Фойдаланувчи ўзи ҳақидаги маълумотларни чекланмаган шахслар доирасига умумий фойдаланиш учун тақдим этадиган ҳолатлар мустасно.
5.3. Сайт Фойдаланувчи шахсий маълумотларини учинчи шахсларга қуйидаги ҳолатларда тақдим этиши мумкин:
5.3.1. Фойдаланувчи бундай ҳаракатга розилик берганида.
5.3.2. Маълумотни узатиш Фойдаланувчи маълум хизматдан фойдаланиши ёхуд Фойдаланувчи билан тузилган келишув ёки шартномани бажариш учун зарур бўлганида.
5.3.3. Маълумотни узатиш белгиланган тартиб-таомил доирасида қонунчиликда назарда тутилганида.
5.3.4. Нашр сотилган тақдирда ушбу Сиёсатнинг олинган шахсий маълумотлардан фойдаланиш бўйича шартларига риоя қилишга доир барча мажбуриятлар харидорга ўтади.
5.3.5. Фойдаланувчи Нашрдан фойдаланиш шартларини бузган тақдирда, Нашр маъмурияти ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида.
5.4. Фойдаланувчи шахсий маълумотларини қайта ишлаш чекланмаган муддатда исталган қонуний усулда, жумладан шахсий маълумотлар ахборот тизимларида автоматлаштириш воситалари ёрдамида ёки улардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширилади. Фойдаланувчи шахсий маълумотларини қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида” 2019-йил 2-июлдаги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
5.5. Шахсий маълумотлар йўқотилганида ёки ошкор қилинганида Нашр маъмурияти Фойдаланувчига шахсий маълумотлар йўқотилгани ёки ошкор қилингани ҳақида хабар беради.
5.6. Нашр маъмурияти Фойдаланувчи шахсий маълумотларини ноқонуний ёки тасодифий қўлланилиш, йўқ қилиниш, ўзгартирилиш, бандланиш, нусха кўчирилиш, тарқатилишдан ҳамда учинчи шахсларнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоялаш учун барча зарур ташкилий ва техник чораларни кўради.
5.7. Нашр маъмурияти Фойдаланувчи билан биргаликда Фойдаланувчи шахсий маълумотлари йўқотилганлиги ёки ошкор этилганлиги билан боғлиқ зарарлар ёки бошқа салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўради. - Шахсий маълумотларни ўчириш шарлари
6.1. Фойдаланувчи исталган вақтда Нашр ресурсларидан фойдаланишни тўхтатиш ва ўзи яратган ҳисоб қайдини ўчириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун Фойдаланувчи Нашрда рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган электрон почта манзилидан Votum.uz электрон почта манзилига ҳисоб қайди ва шахсий маълумотларни ўчиришга сўров юборади.
6.2. Маъмурият Фойдаланувчининг асослантирилган ёзма сўровини олганидан сўнг 15 (ўн тўрт) кун давомида Фойдаланувчи ҳисоб қайди ва у билан боғлиқ шахсий маълумотларни ўчиради. - Томонларнинг мажбуриятлари
7.1. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
7.1.1. Нашр ресурсларидан фойдаланиш учун зарур шахсий маълумотларга доир ахборотни тақдим этиш.
7.1.2. Ушбу ахборот ўзгарган тақдирда шахсий маълумотларга доир ахборотни ёки унинг бир қисмини янгилаш, қўшимча киритиш, ўчириш.
7.2. Нашр маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
7.2.1. Олинган ахборотдан фақат ушбу Махфийлик сиёсатида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланиш.
7.2.2. Махфий маълумотлар сир сақланишини таъминлаш, Фойдаланувчининг ёзма розилигисиз уларни ошкор қилмаслик, шунингдек Фойдаланувчи томонидан берилган шахсий маълумотлар сотилиши, алмаштирилиши, чоп этилиши ёки бошқа усулларда ошкор қилинишига йўқ қўймаслик, бундан ушбу Махфийлик сиёсатида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
7.2.3. Фойдаланувчи шахсий маълумотлари сир сақланишини таъминлаш учун одатда мавжуд ишбилармонлик айланмасида бундай ахборотни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган тартибга биноан эҳтиёт чораларини кўриш.
7.2.4. Ҳаққоний бўлмаган шахсий маълумотлар ёки ноқонуний ҳаракатлар аниқлан тақдирда, Фойдаланувчи ёки унинг қонуний вакили ёхуд субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган мурожаати ёки сўрови келиб тушган вақтдан бошлаб тегишли Фойдаланувчига мансуб шахсий маълумотлар блокланишини амалга ошириш. - Қўшимча шартлар
8.1. Нашр маъмурияти ушбу Махфийлик сиёсатига Фойдаланувчи розилигисиз ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
8.2. Янги Махфийлик сиёсати, агар Махфийлик сиёсатининг янги таҳририда бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, Сайтда жойлаштирилган вақтдан бошлаб кучга киради.
8.3. Ушбу Махфийлик сиёсати бўйича барча таклифлар ёки саволлар Votum.uz манзили бўйича Нашр маъмуриятига етказилиши шарт.
8.4. Амалдаги Махфийлик сиёсати htpps: votum.uz/pravila манзилидаги саҳифада жойлаштирилган.
Контентдан фойдаланиш қоидалари
- Сиз Votum.uz сайтидан фойдаланиш орқали ушбу Қоидаларга риоя қилиш ёки Контентдан фойдаланишни рад қилиш мажбуриятини оласиз.
- Контентдан фойдаланиш.
2.1. Контент – Votum.uz сайтида жойлаштирилган матнлар, суратлар, аудиовизуал асарлар, мусиқа, мусаввирлик асарлари, графика, дизайн, аудиоматериаллар, Votum.uz (кейинги ўринларда – Нашр) ёки учинчи шахслар эгалик қилувчи ва/ёки ҳуқуқий эгаси ҳисобланган интеллектуал онгнинг бошқа натижалари, индивидуаллаштириш воситалари, ахборот.
2.2. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида белгиланган ҳолатлардан ташқари, Контентдан унинг ҳуқуқий эгасидан дастлабки ёзма рухсат олмасдан ҳар қандай шаклда фойдаланиш тақиқланади.
2.3. Сиз томондан Votum.uz сайтида белгиланган Контентдан эркин фойдаланишни назарда тутувчи амалдаги қонунчилик қоидаларига риоя этилиши мақсадида кўчириш манбаси қуйидаги тартибда кўрсатилиши керак:
2.3.1. Босма шаклда фойдаланилганда: Votum Rating.
2.3.2. Интернет тармоғида фойдаланилганда: Votum.uz ва тегишли Контент жойлаштирилган Votum.uz саҳифаси манзилига излаш тизимлари учун очиқ бевосита гиперҳавола. Гиперҳавола Фойдаланувчи материалининг бошида кўрсатилиши керак.
2.3.3. Радио ва теледастурларда, аудиовизуал асарларда фойдаланилганда – Votum Rating оғзаки эслатиб ўтилган шаклда.
2.4. Фойдаланувчи учинчи шахсларнинг Контентидан фойдаланиш билан боғлиқ барча масалар юзасидан бевосита бундай Контентнинг ҳуқуқ эгасига мурожаат қилади.
2.5. Таҳлилий ва муаллифлик материалларидан фақат Нашрнинг ёзма рухсати (ҳуқуқи) олинганидан сўнг фойдаланиш мумкин. Ушбу материалларга нисбатан ҳар қандай қайта ишлаш тақиқланади, улардан фақатгина 100 фоиз мазмунга риоя қилган ҳолда фойдаланиш мумкин. Бунда қатор таҳлилий ва муаллифлик материаллари фақат тижорий мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
2.6. Votum.uz Контентидан фойдаланиш учун рухсат олиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
2.6.1. Бошқа Контентдан фойдаланишга рухсат олиш учун votumrating@gmail.com манзилига хат ёзиш. - Votum.uz Контентидан фойдаланиш бўйича муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. Votum.uz Контентидан фойдаланиш бўйича юзага келадиган барча низо ва келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикаси моддий ва процессуал қонунчилигида назарда тутилган судга тегишлилик тартибида Ўзбекистон Республикаси тегишли судларида ҳал қилинади.
- Қоидалар Нашр томонидан Сизга ҳеч қандай хабар бермаган ҳолда бир томонлама тартибда ўзгартирилиши мумкин. Қоидаларнинг янги таҳрири Votum.uz манзили бўйича Интернет тармоғида жойлаштирилган вақтдан бошлаб кучга киради. Сиз Қоидаларга ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритилганлигини мунтазам текшириш мажбуриятига эгасиз.
- Қоидадаги исталган шартлар бузилган ҳолда Контентдан фойдаланиш Нашр ва/ёки учинч шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганлигини англатади ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.